Дунёда

Захарова Зеленскийнинг Россиянинг G8᾽га қайтиш эҳтимоли ҳақидаги сўзларига баҳо берди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Франция етакчиси Эммануэль Макроннинг 2020 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган G7 саммитига Россияни таклиф қилиш ҳақидаги таклифига розилик берган эди.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Россиянинг G8᾽га қайтишини Қрим ва Донбасс билан боғлаган Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига изоҳ берди.

Зеленский Facebook᾽даги саҳифасида Қрим “қайтарилиши”, Донбассдаги можарони тартибга солиш ва қўлга олинган денгизчиларни озод қилиш “Россия олий  дипломатия кун тартибида яна ўз ўрнини эгаллашга тайёрлиги ҳақида дунёга ҳақиқий жиддий хабар” бўлишини ёзган.

“Хабарлар тўғрисида. Уларни сиздан кутишмоқда. Ижтимоий тармоқларда эмас, балки амалда”, - дея қайд этган Захарова.

Мария Захарова “олий дипломатия”дан халқаро майдонлар назарда тутилса, улардан энг олийси БМТ Хавфсизлик кенгаши эканлигини таъкидлаган. У Россия ушбу кенгашда жаҳон сиёсатининг кун тартибини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этишини қайд этган

Шунингдек, дипломат Украина БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси билан қўллаб-қувватланган Минск келишувларини бажаришга мажбур эканини эслатиб қўйган.

Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Захарова Зеленскийнинг “Қримни қайтариш” стратегиясига баҳо берди

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Франция етакчиси Эммануэль Макроннинг 2020 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган G7 саммитига Россияни таклиф қилиш ҳақидаги таклифига розилик берган эди. Трамп бу масалани Биаррицедаги G7 саммитида кўтариши кутилмоқда. Россия президенти Владимир Путин, ўз навбатида, Россия “Катта еттилик” мамлакатлари билан ҳар қандай ҳамкорликни фойдали деб ҳисоблайди ва G8 формати қайта тикланишини истисно қилмайди.

“Катта саккизлик” формати 1998 йилдан буён мавжуд эди. 2014 йилда Қримдаги ҳодислар фони клуб иштирокчилари Сочида режалаштирилган навбатдаги саммитга келмасликка қарор қилишган. Ғарб давлатлари Россияни Украинанинг ички ишларига аралашишда айблашиб, санкциялар жорий этишган. Москва жавоб чораларини қўллаган ва барча айбловларни рад қилиб келган. Сўнгги пайтларда Ғарбда Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш зарурлиги тўғрисидаги фикрлар тез-тез янграмоқда.

Қрим Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йил март ойида ўтказилган референдум якунларига кўра Россия таркибига киритилди. Референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% Севастополь аҳолиси овоз берди.

Москва яриморол аҳолиси демократик йўл, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ қарор қабул қилганини бир неча бор таъкидлади. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Қрим масаласи узул-кесил ҳал қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала