Энг зарарли ва хавфли одатлар маълум қилинди

© Sputnik / Арсений Горшенин / Медиабанкка ўтишДевушка в колл-центре
Девушка в колл-центре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кундалик ҳаётдаги айрим одатлар биз билмаган ҳолларда умримизнинг қисқаришига сабаб бўлади. Ҳожатхонада телефон ўйнаб, қолиб кетиш каби ёмон одат хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкинлиги кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмаган бўлса керак.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Канада олимлари инсон саломатлиги учун зарарли ва кенг тарқалган одатларни маълум қилишди.

Олимлар ўтирган ҳолдаги турмуш тарзи ичак, кўкрак, ўпка ва простата бези саратонига олиб келишини исботлашди. Шунинг учун офисда ишловчи кишилар танаффус пайтида жисмоний машқлар билан шуғулланишлари лозим, дея ёзади “МедикФорум”.

Қайд этилишича, кўпчилик ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар инсон саломатлигига қанчалик кучли таъсир кўрсатишини хаёлларига келтиришмайди. Америкалик мутахассислар гўшт ва сут маҳсулотлари ҳаддан зиёд истеъмол қилиш саратон касаллигини келтириб чиқаришини аниқлашган. Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, рационида оқсил моддаси кўп бўлганлар бошқаларга қараганда тўрт марта кўпроқ саратон касаллигидан азият чекишади.

Студенты - Sputnik Ўзбекистон
Психологлар муваффақиятли кишиларнинг фарқли томонини маълум қилишди

Ўтказилган кўплаб тадқиқотлар газ плитасида таом тайёрлаш саломатлик учун жиддий хавфни келтириб чиқаришини аниқлаган. Табиий газ ёниши жараёнида хавфли моддалар ажралиб чиқади. Шунинг учун газ плитаси бўлган хонада дудбурон ўрнатилган бўлиши шарт.

Қолаверса, шифокорлар ҳожатхонада телефон ўйнаш ёки газета, китоб ва журнал ўқиш одатларидан воз кечишни маслаҳат беришади. Чунки ҳожатхонада смартфон билан кўп ўтириб қолиш қон босимини кўтаради ва қон айланишининг бузилишига олиб келади. Бу чурра, ичак шамоллаши ва бошқа турли касалликлар ривожланишига олиб келади. Шунингдек, юрак хуружи хавфи ҳам ошади.

Янгиликлар лентаси
0