Иқтисод

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчиларнинг лицензия муддати узайтирилди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Фотобанкка ўтишПродажа алкоголя
Продажа алкоголя - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан фақатгина юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки ишлаб чиқарувчиларнинг лицензия муддати узайтирилди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Бутылки с алкогольной продукцией Винного завода имени Ховренко - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Алкогол ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий этилади

Қарорга кўра, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун илгари берилган лицензиялар 2020 йил 1 январгача амал қилади.

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан фақатгина юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

Мазкур фаолият бўйича Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси лицензияловчи орган ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда 2019 йил 1 октябрдан алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкаси ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0