Оммавий норозилик юз берган кўмир конининг 9 раҳбари ишдан олинди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишДобыча урановых руд в руднике
Добыча урановых руд в руднике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарёдаги “Шарғункўмир” АЖ раҳбарларидан 9 нафари ишдан ҳайдалди.

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Сурхондарё вилояти Саросиё туманида жойлашган “Шарғункўмир” АЖда юз оммавий норозилик ҳолатлари бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг расмий баёноти эълон қилинди.

Ўзбекэнерго АЖ биноси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиеёв "Ўзбекэнерго"даги "пул йиғувчи"лар ва кўмир тармоғи "ёнбошлаб ётгани"ни танқид қилди

ЎТЙ АЖ томонидан махсус комиссия, “Шарғункўмир” АЖда юзага келган вазиятни атрофлича ўрганиши натижасида, корхонанинг 9 нафар мансабдор шахси ўз лавозимидан озод этилди, - дейилган баёнотда.

Айни дамда махсус комисся, корхонада ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, корхонанинг иқтисодий-ижтимоий холатларини тўлиқ ўрганиш мақсадида “Шарғункўмир”да ўз ишини давом эттирмоқда.

Шунингдек, махсус комиссия томонидан корхонада юзага келган тушунмовчиликлар юзасидан барча ишчи-хизматчиларга тўлиқ маълумот берилган, жумладан, ходимларга ойлик маошларини белгиланиш тартиби, мукофот пуллари ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг ходимлар яна иш жойларида ўз ишларини давом эттиришган. 

Шахтер показывает уголь. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбеккўмир раҳбарига ҳайфсан берилди

Маълумот учун, корхона бўйича ўртача иш хаққи миқдори 2,34 миллион сўмни ташкил этади. Хусусан, кўмир қазиб олиш кон ишчиси маоши  – 3,8 млн., ер ости электр чилангари – 2,1 млн., ер ости мустахкамловчиси маоши – 2,49 млн сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 14-15 август кунлари, “Шарғункўмир” АЖда ходимлар томонидан оммавий норозилик ва иш ташлаш ҳолатлари бўлиб ўтган. Ушбу ҳақидаги видеолавҳлар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Янгиликлар лентаси
0