Ислом академияси тарихида илк бор талабалар замонавий технология ёрдамида ўқишга кирди

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Международная исламская академия Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатида таҳсил олиш турли мамлакатлардан келган йигирма нафардан зиёд абитуриент ўзи танлаган таълим йўналиши бўйича билим ва салоҳиятини намойиш этди.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатида таҳсил олиш учун ҳужжат топширган хорижлик абитуриентлар 24 август куни Махсус комиссия томонидан суҳбатдан ўтказилди. Бу ҳақда Академия матбуот хизмати хабар қилди.

Суҳбатда турли мамлакатлардан келган йигирма нафардан зиёд абитуриент ўзи танлаган таълим йўналиши бўйича билим ва салоҳиятини намойиш этди.

Церемония открытия кафедры истории и источниковедения ислама в Международной исламской академии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ислом академиясида нуфузли ташкилот IRCICA кафедраси очилди

Суҳбат жараёнида бевосита иштирок этолмаган абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида академия тарихида илк маротаба масофадан туриб, интернет орқали алоқа ўрнатиш йўлга қўйилди. Замонавий технология воситалари ёрдамида ўтказилган суҳбатда Индонезия ва Қирғизистон фуқаролари ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

Ўтказилган суҳбат натижасида академияда таҳсил олиш иштиёқини намойиш этган Россия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Индонезия каби мамлакатлар фуқаролари ўқишга қабул қилинди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўтган йилдан буён хорижий фуқароларни ўқитмоқда. Хусусан, 2018-2019 ўқув йилида Россия,  Қирғизистон ва Тожикистондан  беш нафар талаба ўқишга қабул қилинган бўлса, бу йил уларнинг сони ҳам, мамлакатлар географияси ҳам кенгайди.        

Международная исламская академия Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж

Хорижий талабалар академия бакалавриат ва магистратурасида исломшунослик, диншунослик, туризм, халқаро муносабатлар, филология ва тилларни ўқитиш, хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик, ақида, калом илми ва ақидавий таълимотлар каби йўналишлар  бўйича  таҳсил олади.  

Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб, Москва муфтийси Албир ҳазрат Крганов академияда докторантурасида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Яқинда эса яна уч нафар қозоғистонлик ёш олимлар докторантурага ҳужжат топширди. Академия докторантурасига қабул жараёни давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0