Атамбаев ва унинг оиласига тегишли бўлган 135 та мол-мулк хатлаб қўйилди

© REUTERS / Vladimir Pirogov"Не дали взять живым или мертвым": Атамбаев сделал заявление
Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон бош прокуратураси Алмазбек Атамбаев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган 135 дона мол-мулкни хатлаб қўйди.

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Алмазбек Атамбаев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган 135 дона мол-мулк хатлаб қўйилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат бош прокуратурасига асосан.

Следственный изолятор - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев ҳибсхонада қандай шароитда сақланаётгани маълум бўлди

Хатлов жиноий авторитет Азиз Батукаев ноқонуний озод этилиши бўйича жиноий иш доирасида хатлов амалга оширилди. Бундан аввал 120 та объект хатлаб қўйилганди.

Таъкидланишича, Ҳарбий прокуратурада Атамбаев президентлик даврида ноқонуний бойлик орттириши ҳолати бўйича жинойи иш мавжудлигини инобатга олган ҳолда, маълумотлар текширилиши ва таққосланиши учун Бош прокуратурага юборилган.

Иш юритув давомида 20 та уй-жойдан хатлов олиб ташланди.

Алмазбек Атамбаев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган объектлар, шунингдек ноқонуний равишда қўлга киритилган бошқа мол-мулкларни қидириш ва аниқлаш бўйича Қирғизистон миллий хавфсизлик ва ИИВ тезкор бўлинмаларига тергов кўрсатмалари берилди.

Бош прокуратура Атамбаев ва яқинларига тегишли бўлган барча объектларнинг эгалик ҳуқуқини текшириб чиқади, кейинчалик хатлаб қўйилган мол-мулкларнинг янгиланган рўйхатни эълон қилишни режалаштирди.

 

Янгиликлар лентаси
0