ЙТҲда жароҳатланганларни қутқарган ўзбекистонлик қаҳрамон тақдирланди

© Министерство иностранных дел Республики УзбекистанГенеральный консул в Казани Фариддин Насриев вручил Благодарственную грамоту Данилу Юлдашеву за решительные действия по оказанию помощи пострадавшим в дорожно-транспортном происшествии
Генеральный консул в Казани Фариддин Насриев вручил Благодарственную грамоту Данилу Юлдашеву за решительные действия по оказанию помощи пострадавшим в дорожно-транспортном происшествии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Фариддин Насриев Ўзбекистон фуқароси Данил Юлдашевга ташаккурнома топширди.

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. 2019 йил 25 август куни Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Фариддин Насриев йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланганларга ёрдам беришда мардонавор ҳаракати учун Ўзбекистон фуқароси Данил Юлдашевга ташаккурнома топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

© Министерство иностранных дел Республики УзбекистанГенеральный консул в г.Казани Фариддин Насриев вручил благодарственную грамоту гражданину Узбекистана Данилу Юлдашеву за решительные действия по оказанию помощи пострадавшим в дорожно-транспортном происшествии
ЙТҲда жароҳатланганларни қутқарган ўзбекистонлик қаҳрамон тақдирланди - Sputnik Ўзбекистон
Генеральный консул в г.Казани Фариддин Насриев вручил благодарственную грамоту гражданину Узбекистана Данилу Юлдашеву за решительные действия по оказанию помощи пострадавшим в дорожно-транспортном происшествии

Аввалроқ Данил Юлдашев инсонларни қутқаришда кўрсатган жасорати ва қатъийлиги учун Перм ўлкаси губернатори Максим Решетниковдан миннатдорлик хати олди.

Эслатиб ўтамиз, 17 августда Перм вилояти Гайва шаҳрида 53-сонли йўналишли автобус ЙТҲга учраган. Автобус дўкон деворига бориб урилиши оқибатида унинг эшиклари ёпилиб қолади.

ЙТҲда 1 киши қурбон бўлади ва 32 киши жароҳатланади. Воқеа гувоҳи бўлган 20 ёшли Ўзбекистон фуқароли Даниил Юлдашев дарҳол автобус ичида қолган одамларни қутқаришга киришади.

У автобуснинг орқа ойнасини синдириб, яраланганларни бирма-бир олиб чиқа бошлайди. Ундан ташқари Даниил шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб йўлдан ўтаётган автомобилларни тўхтатиб улардан беморларни шифохонага олиб боришни илтимос қилади. Тез ёрдам етиб келганда ҳам Даниил ёрдам беришда давом этади.  

Журналистлар Даниилдан нега у ҳам бошқа автомобиллар каби ЙТҲга учраган автобус ёнидан ўтиб кетмасдан ёрдам бериш учун тўхтаганини сўрашганда, у – мени шундай тарбия қилишган деб жавоб берган.

Даниил Тошкентда туғилган, унинг яқин қариндошлари ҳали ҳам ўша ерда яшайди. Даниил 7 йилдан бери Россияда яшаб келмоқда. У шу ерда ўрта махсус таълим олмоқда ва бўш вақтида бокс билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0