Новосибирскда қурилаётган бино девори ишчилар устига қулаб тушди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишВ Новосибирске на рабочих обрушилась стена строящегося здания
В Новосибирске на рабочих обрушилась стена строящегося здания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда қурилишда ишлаган 11 нафар ишчининг тақдири номаълум.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Россиянинг Новосибирск шаҳрида қурилаётган бино девори қулаб тушди, вайроналар остида 10 дан зиёд киши бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Жабрланганлардан бири тирик ҳолда чиқариб олинди ва шифокорларга топширилди”, - дея маълум қилган агентликка Россия ФВВ матбуот хизмати.

Аниқлик киритилишича, ҳозирда яна 11 нафар ишчи қидирилмоқда.

Ҳодиса Ударная кўчасида содир бўлган.

Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда ва ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0