Тошкентда савдо маркази қурилишида 4 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтроительство торгово-развлекательного центра Rivera
Строительство торгово-развлекательного центра Rivera   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган “Riviera” савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида металл конструкциянинг қулаши содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Бугун, 28 август куни соат 13:18да Тошкент ФВБ навбатчилик қисмининг берган бирламчи маълумотига кўра, Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган “Riviera” савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида металл конструкциянинг қулаши содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 4 нафар ишчи ходим вафот этган ва 2 нафари тан жароҳат олган. Ҳодиса жойига ФВВ раҳбарияти ва шаҳар ФВБ ходимлари чиқишган.

Янгиликлар лентаси
0