Атамбаевни қўлга олиш вақтидаги тартибсизликларни ўрганиш учун махсус комиссия тузилди

© REUTERS / Vladimir PirogovСторонники бывшего президента Киргизии Алмазбека Атамбаева у его дома во время спецоперации в селе Кой-Таш
Сторонники бывшего президента Киргизии Алмазбека Атамбаева у его дома во время спецоперации в селе Кой-Таш  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш вақтида Қўй-Тош қишлоғида содир бўлган тартибсизликларни давлат комиссияси текширади.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Қирғизистонда мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш вақтида 7-8 август кунлари Қўй-Тош қишлоғидаги содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича давлат комиссияси тузилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев ва унинг оиласига тегишли бўлган 135 та мол-мулк хатлаб қўйилди

Тегишли қарорга Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев имзо чеккан.

Маълум қилинишича, бош вазири ўринбосари Жениш Разаков тузилган давлат комиссиясига раҳбарлик. Комиссия таркибидан депутатлар, экспертлар, ҳукумат ва маҳаллий бошқарув органлари вакиллари ўрин олган.

Қўй-Тошдаги воқеалар

7 август куни кечқурун Қўй-Тош қишлоғида ГКНБ спецнази Атамбаевни қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширишга уринди, аммо штурм унинг тарафдорлари томонидан йўққа чиқарилди. 8 август куни ҳуқуқ тартибот органлари такрорий штурмни амалга оширдилар, оқибатда сиёсатчи таслим бўлди. Ҳозирда Атамбаевга бир нечта айблов қўйилган. Собиқ президент адвокати сўзларига кўра, Атамбаев тергов бошланган кундан бошлаб бирорта саволга жавоб бермаган, сабаби ўзига қарши амалга оширилаётган ҳаракатлар ноқонуний деб ҳисоблайди.

Янгиликлар лентаси
0