Дарахтларни кесишни тўхтатинг, илтимос! Журналистлар президентга мурожаат қилишди

© Troll.uzВырубка многолетних деревьев
Вырубка многолетних деревьев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дарахтларни кесишни қонун даражасида таъқиқлаб қўйиш керак - журналистлар президентга мурожаат қилишди.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Бугун соат 10:00 да бир гуруҳ ўзбекистонлик журналист ва блогерлар ҳукуматга хабар мурожаат йўллашди.

Хабарда журналист ва блогерлар Ўзбекистон президенти, бош вазир, сенатор ва депутатларга мурожаат қилиб, шаҳар ва қишлоқларда рухсатсиз кесилаётган дарахтлар муаммосини тез вақт ичида ҳал қилишни сўрашди.

“Дарахтларни кесишни энг юқори даражада таъқиқлаб қўйиш керак ва ушбу қарор ижросини қаттиқ назорат остига олиш керак. Ушбу чоралар қонун даражасида тасдиқланган бўлиши керак”, - дейилган мурожаатида.  

“Агар бу яқин орада тўхтатилмаса, биз касал миллатга айланамиз. Ўшанда тиббиёт харажатлари кескин ошиб кетади. Экологияга бефарқ бўлсак бизнинг иқтисодимиз ҳеч қачон ривожланмайди”, - дейилган хабар давомида.

Шунингдек, янги бинолар қурилганда ҳам дарахтларни имкон қадар сақлаб қолиш чораларини кўриш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда халқ ташаббуслари саҳифасида дарахтларни кесишни таъқиқлаб қўйиш ҳақидага петиция остига 10 мингдан ортиқ киши имзо чеккан эди.

Янгиликлар лентаси
0