“Шарқ тароналари” ғолиби аниқланди, бош соврин – Ўзбекистонда! 

© UzaПобедтель "Шарк тароналари" - Мехринигор Абдурашидова
Победтель Шарк тароналари -  Мехринигор Абдурашидова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Шарқ тароналари” фестивалида Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабаси Гран при соҳиби бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали ғолиблари маълум бўлди, Гран При – Ўзбекистонда, деб хабар қилмоқда Самарқанднинг “Зарафшон” нашри.

Тожикистоннинг “Бадахшон” ва Россиянинг “Айархан” мусиқий жамоалари ҳамда Ўзбекистон вакиллари – Азизжон Абдуазимов ва Улуғбек Элмуродзода учинчи ўринни эгаллаб, фестивалнинг учинчи даражали дипломлари, 2 минг АҚШ долларидан пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

© ZarnewsПобедители "Шарк тароналари"
“Шарқ тароналари” ғолиби аниқланди, бош соврин – Ўзбекистонда!  - Sputnik Ўзбекистон
Победители "Шарк тароналари"

Туркманистоннинг “Арчабил” ва Мўғулистоннинг “Хатан” жамоалари сазовор бўлди – иккинчи ўринга сазовор бўлишди. Уларга 3,5 минг АҚШ долларидан пул мукофоти, диплом ва бошқа совғалар топширилди.

© ZarnewsПобедтели "Шарк тароналари"
“Шарқ тароналари” ғолиби аниқланди, бош соврин – Ўзбекистонда!  - Sputnik Ўзбекистон
Победтели "Шарк тароналари"

Биринчи ўрин соҳиблари – Қирғизистоннинг “Қомузчилар” дуэти ҳамда Озарбайжондан келган Парвиз Гасимов бўлди. Уларнинг ҳар бири 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини – Гран-при Ўзбекистон вакили Меҳринигор Абдурашидовага берилди. Шунингдек ғолибга - 10 минг АҚШ доллари, диплом ва эсдалик совғалар ҳам берилди.

Янгиликлар лентаси
0