Самарқандлик “Ҳалимбой” қилган ишидан пушаймон бўлди

© Fb"Халимбой" из Самарканда
Халимбой из Самарканда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда суратга олинган, қоидабузарлик акс этган видеолавҳа ҳуқуқни сақлаш органлари эътиборини ҳам тортди. Айбдор жаримага тортилди.

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Самарқанд кўчаларида автомобилнинг давлат рақами ўрига “Ҳалимбой” ёзувини қўйиб олган фуқаронинг иши қизғин муҳокама бўлди, Ёшлар телеканали “Давр” дастури хабарига асосан.

Табиийки, қоидабузарлик акс этган ушбу видеолавҳа ҳуқуқни сақлаш органлари эътиборини ҳам тортди.

Автомобиль с тонированными стеклами - Sputnik Ўзбекистон
“Тонировка” учун жарима кескин оширилишидан нима мақсад – ЙҲББ жавоби

Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари аниқлашига кўра, ушбу видео 16 август куни тўйда суратга олинган бўлиб, автомобил эгаси 22-ёшли Ҳалимбой ўзига тегишли бўлган Спарк автомобилининг орқа томон давлат рақами ўрнига “Ҳалимбой” деб ёзилган қоғоз қўйиб ҳайдаган.  

Ҳуқуқни сақлаш органлари олган видеода Ҳалимбой, ушбу қилмиш қонунни бузиш эканини билмаганини ва қилган ишидан пушаймон эканини айтган. Бундай қилишни ҳеч кимга тавсия қилмайман, дейди Ҳалимбой.

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, ўша тўй маросимида бўлган автомобиллар аниқланган ва уларга нисбатан баённома тузилган. Маъмурий жавобгарлик кодексининг бир неча бандини бузгани туфайли айбдор ҳайдовчи 2-3 миллион атрофида жарима тўлайди, унинг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилган, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0