Ер участкаларини олиб қўйиш ва зарарни қоплаш тартибига доир ҳукумат қарори тайёрланди

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг олиб қўйиш ва мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳомага қўйилди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Молия вазирлиги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг олиб қўйиш ва мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади.

Снос домов  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кўчмас мулк объектларини бузиш ишлари 3 босқичда амалга оширилади

“Ер участкаси ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари ҳамда бошқа мақсадлар учун олиб қўйиш ер эгасининг ҳамда ердан доимий фойдаланувчининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, ҳалқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг қарори асосида ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ амалга оширилиши белгилансин”, - дейилган ҳужжатда.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари ҳамда бошқа мақсадлар учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар ҳамда нотурар жой объектларини бузиш тўғрисида қарор, объектнинг бозор қиймати ва олиб қўйилиши сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин қабул қилинади.

Изъятие домов у населения в пользу государства - Sputnik Ўзбекистон
Уй-жойларни бузишда йўл қўйилган минглаб қонунбузарликлар аниқланди

Лойиҳада айтилишича, Давлат ва жамоат эҳтиёжлари ҳамда бошқа мақсадлар учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни ўрнини мол-мулк бериш, ер ажратиш ёки марказлашган жамғармалар ҳисобидан маблағ ажратиш орқали тўлиқ қопланишини таъминлаш мақсадида ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида: Вазирлар Маҳкамасида - 3 та ходим; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигида - 2 та ходимдан иборат шўъба ташкил этилиши; шаҳар ва туман ҳокимликларида 1 та мутахассис штат бирлиги киритиш белгиланган.

“Бунда, шўъба фаолиятини бевосита мувофиқлаштириш тегишлича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан амалга оширилади”, - дейилган ҳужжатда.

Снос ветхого жилья в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Бузилиши мўлжалланган биноларни баҳолаш тартиби муҳокамага қўйилди

Қарор лойиҳасига “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари ҳамда бошқа мақсадлар учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом илова қилинган.

“Ер участкасини олиб қўйиш ва турар ҳамда нотурар жойлар, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) тўғрисидаги тегишли халқ депутатлари кенгаши қарори фақат қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:

- ўрнатилган тартибда тасдиқланган бош режаларга, шунингдек шаҳарлар ва посёлкаларнинг аҳоли пунктлари ва микротуманларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини амалга ошириш;

- мудофаа ва давлат хавфсизлиги учун ерларни тақдим этиш;

- автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш;

Расул Кушербаев, депутат - Sputnik Ўзбекистон
Кўчмас мулкни бузиш ҳуқуқини ҳокимлардан олиб судларга бериш керак – депутат

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда.

Юқорида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, турар ҳамда нотурар жойларни, иншоотларни асоссиз бузилишига ва дов-дарахтларнинг кўчириб ташланишига йўл қўйилмайди”, - дейилган ҳужжатда.

Янгиликлар лентаси
0