Ерда кучли магнит бўрон қайд этилди

Oбуна бўлиш
Ерда шу йилда иккинчи кучли магнит бўрон қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ерда шу йилда иккинчи кучли магнит бўрон қайд этилди, деб хабар қилди Фанлар академиясининг Физика институти қуёш нурлари астрономияси лабораториясининг олимлари. РИА Новости хабарига асосан.

Ядерный взрыв - Sputnik Ўзбекистон
Сунъий ақл ядровий урушни бошлаши мумкин – АҚШ собиқ Мудофаа вазири муовини

“Ҳозирги вақтда сайёрамиздаги деярли барча кузатув станциялари томонидан геомагнит фаоликнинг ўсиши қайд этилди”, - дейилган институт сайтида.

Магнит бўрон 31 август куни бошланган ва сешанба куни эрталабгача давом этади. Олимлар максимал кучланишлар беш балли шкала бўйича икки баллни қайд этди. Бу ерга кучли қуёш шамол оқимининг яқинлашиши билан боғлиқ.

Бу йилда иккинчи марта кучли магнит бўрон бўлди. Таъкидланишича, сўнгги саккиз ой ичида кўзга кўринган воқеа -  май ойида, бўрон кучи 3 даражада қайд этилган.

"Ҳозирги оқимнинг жуда юқори тезлигини, шунингдек, қуёшдаги барқарор вазиятни ҳисобга олсак, 27-28 сентябрда такрорлаши эҳтимолдан холи эмас. Шу вақтда бўроннинг кучи қандай бўлиши номаълум”, - деб таъкидлади олимлар.

2019 йилда қуёш фаолигининг янги 11 йиллик цикли бошланди. Қуёш магнит бўронларининг фаоллиги ва кучлиги кучайиб бормоқда.

Олимларнинг сўзларига кўра, электромагнит цикли энг чўққиси 2022-2023 йилларга тўғри келиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0