Паспорт ўғирланган ҳолда нима қилиш керак?

© Sputnik / Алексей ТихомировУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Паспорт ўғирланган ҳолда фуқаро қаерга мурожаат қилади ва кимлар маъмурий жавобгарликка тортилмайди?

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Паспорт ўғирланган ҳолда фуқаро бу ҳақда ариза билан жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органига мурожаат қилади, дея эслатма билан чиқди Адлия вазирлиги.

Бундай ариза қабул қилингани ҳақида фуқарога маълумотнома берилади ва у маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан ва табиий офатлар оқибатида паспорти йўқолгани тўғрисида ариза билан мурожаат этган ва ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган шахслар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Янгиликлар лентаси
0