Жамият

Ўзбекистон разведкачилари Қозоғистонда "Кумуш укки" соҳиби бўлишди

© Министерство обороныРазведчики Узбекистана
Разведчики Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон разведкачилари Қозоғистонда бўлиб ўтган разведкачилар мусобақасида 2 ўринни эгаллашди.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳарбий разведкачилари Қозоғистонда бўлиб ўтган  “Олтин укки – 2019” халқаро мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

© Министерство обороныРазведчики Узбекистана
Ўзбекистон разведкачилари Қозоғистонда Кумуш укки соҳиби бўлишди - Sputnik Ўзбекистон
Разведчики Узбекистана

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси ушбу мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди. 1-ўрин мезбонларга ва 3-ўрин Россия жамосига насиб этди.

Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига Қозоғистон ҳарбий разведкасининг рамзи бўлган – кумуш укки совға қилинди.

Мусобақада шунингдек, Беларуссь ва Ҳиндистондан жамоалари ҳам иштирок этишди. Ундан ташқари Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг ўзидан 5 та жамоа иштирок этди.

Празднование Дня воздушного флота - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон ҳаво флоти кунида Мудофаа вазирлиги  авиашоу ўтказди

Разведкачилар мусобақа давомида 12 турдаги турли мураккаб ўқув-жанговар машқларни бажарди. Ҳар бир гуруҳ – 100 километрдан ортиқ бўлган масофани босиб ўтди.

Бундан ташқари махсус бўлинмалар махфий жойларни жиҳозлаш, мураккаб ҳудудларда разведка ва қидирув ишларини олиб бориш, душманларнинг кутилмаган ҳужумларини қайтаришди, сувли тўсиқларни босиб ўтиш ва ҳарбий топография, ўт очиш ва муҳандислик машғулотларини ўтказдилар.

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги “Спасск” полигонида бўлиб ўтган мусобақада 5 давлат разведкачилари иштирок этишди. Мусобақа 28 август куни бошланиб 2 сентябрь куни якунига етди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала