Сиёсат

Ахатов Япония депутатлари билан икки томонлама муносабатлар истиқболини муҳокама қилди

© МИД УзбекистанаЗаместитель министра иностранных дел Республики Узбекистан Дилшод Ахатов встретился с депутатами Палаты представителей Парламента Японии
Заместитель министра иностранных дел Республики Узбекистан Дилшод Ахатов встретился с депутатами Палаты представителей Парламента Японии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Япония парламенти вакиллар палатаси депутатлари билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Япония парламенти вакиллар палатаси депутатлари Фумиаки Кобаяши, Ясутака Накасоне, Таро Ҳонда ва Япония Либерал-демократик партияси Демократик сиёсат тадқиқот институти илмий ходимлари билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.

Вид на город Токио  - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев кузда Японияга ташриф буюради

Қайд этилишича, учрашув чоғида бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатлари ва истиқболлари кўриб чиқилган.

Яқин парламентлараро алоқаларнинг кўп қиррали Ўзбекистон – Япония мулоқотини кенгайтириш, турли соҳаларда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдаги муҳим роли эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулазиз Камилов ва Япониянинг махсус вакили Ҳидеки Уяма билан бўлажак олий даражалардаги учрашувларни муҳокама қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала