Жамият

Ўзбекистонда “кексалар ҳафталиги” ўтказилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезидент Узбекистана поздравляет ветерана Второй мировой войны
Президент Узбекистана поздравляет ветерана Второй мировой войны - Sputnik Ўзбекистон
“Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонуни тайёрланди

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги A/RES/45/106-сон резолюцияси билан эълон қилинган 1 октябрь – “Халқаро кексалар куни”ни Ўзбекистон Республикасида ҳам ҳар йили ушбу санада кенг нишонлаш мақсадида октябрь ойининг биринчи ҳафтасини “Кексалар ҳафталиги” этиб белгилаш” , - дейилган ҳужжатда.

Ҳужжатга кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги ўрнини янада ошириш ҳамда “Кексалар ҳафталиги”ни юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури илова қилинган.

Дастурда 2019 йил октябрда хусусий автомобилларнинг орқа ойнасида “Ҳайдовчи кекса киши” маъносини берувчи символика – рамзий белгини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев Касаба уюшмасининг фахрий олтин нишони билан тақдирланди

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож қатлам учун тор мутахассислар (невролог, оториноларинголог, уролог, офтальмолог ва бошқалар) ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат таркибда “Тиббиёт автобуси” ташкил этиб, маҳаллаларда кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларини ташкил этиш;

“Ҳар куни 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марофонларини уюштириш ва бошқа тадбирлар белгиланган.

Ўзбекистон президентининг 2019 йил 2 апрелдаги фармони билан “Кексалар маслаҳати” ташкил этилган.

“Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг асосий фаолият йўналишлари:

Пожилой узбекистанец не смог поступить в университет  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Энг ёши кекса абитуриент ўқишга кира олмади

кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда йўл-йўриқ кўрсатиш;

маҳаллаларда ижтимоий маънавий-муҳит барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ва аҳолининг айниқса ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда фаоллик кўрсатиш;

маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда “Фахрий фуқаро” мақоми кимларга берилади?

кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашиш;

маҳаллаларда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, оммавий спорт мусобақаларига ёшларни қизиқтириш ва кенг жалб этишда фаоллик кўрсатиш;

“вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларида фаолият йўналишидан келиб чиқиб раҳбар ўринбосаридан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари бўйича масъул этиб белгиланади ва “фахрийлар кенгашлари” фаолиятини мувофиқлаштиради;

меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини узоқ йиллик самарали фаолияти учун тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиш жорий этилади”, - дейилган ҳужжатда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала