Жамият

Тошкентда Мустақиллик кунидан кейин икки мингдан ортиқ байроқ йўқолди

Мустақиллик кунидан сўнг Тошкент кўчаларида ўрнатилган икки мингдан ортиқ байроқ йўқолди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Мустақиллик кунидан сўнг Тошкент кўчаларида ўрнатилган икки мингдан ортиқ байроқ йўқолди. Бу ҳақда РИА Новости пойтахт ҳокимлиги вакили маълумотига асосан хабар қилди.

Салют на 28-летие независимости Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Бу йилги мушакбозлик энг баланд ва энг чиройли бўлди

1 сентябрь куни Ўзбекистонда Мустақилликнинг 28 йиллиги кенг нишонланди. Бу йил байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олди.

Байрам кунлари айрим шахслар пойтахт йўлларидаги симёғочларга ўрнатилган байроқларни ечиб олаётгани тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Кўпчилик фойдаланувчилар бундай “ватанпарварлик” ҳақида салбий фикрларни билдиришди.

“Ҳақиқатда, 1 сентябрдан 2 сентябрга ўтар кечаси хизматларимиз икки мингдан ортиқ Ўзбекистон байроқларининг ҳисобига етмади”, - деди ҳокимлик вакили.

Ҳокимият маълумотига кўра, байрам олдидан Тошкент кўчаларида жами 6852 дона давлат байроқлари ўрнатилган бўлиб, улардан 2037 донаси йўқолди. Ҳар бир байроқнинг нархи 70 минг сўмни ташкил қилади.

“Фуқароларни пойтахтни безатадиган давлат мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга чақирамиз”, - деб қўшимча қилинди ҳокимликда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала