Nest One - Марказий Осиёнинг энг баланд биноси

Oбуна бўлиш
Марказий Осиёда энг баланд турар жой биноси Nest One ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.

Марказий Осиёда энг баланд бўлиши кутилаётган бинонинг номи - Nestone, яъни "Биринчи уя" бўлади. Бино яратувчилари айтишига қараганда, ушбу ном бинода яшовчилар ва меҳмонлар учун - шинам ва хавфсиз жой маъносини англатади.

51-қават бўлиши кутилаётган  бинонинг баландлиги 266, 5 метр бўлади. Ушбу осмонўпар бинода киши 365 кун бинони тарк этмай яшаши мумкин бўлади. Унда офислардан ташқари, ресторанлар, спорт заллари ҳамда 746та люкс квартиралар бўлади. Ер остки қатламларида парковкалар жойлашади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион долларни ташкил қилади. Осмонўпар бино қурилишида ўзбекона урф-одатлар, миллий архитектура услублари ҳам инобатга олинган. Бинода каравот (топчан) қўйиш учун махсус жойлар ҳам бўлади.

Янгиликлар лентаси
0