Путин: Трампга гипертовушли қуролимизни сотиб олишни таклиф қилдим

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Осака шаҳрида Трамп билан бўлган учрашув чоғида шундай таклиф билан чиққан.

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШ раҳбари Дональд Трампга Россиядан гипертовушли қуролини сотиб олишни таклиф қилганини маълум қилди. Бу ҳақда 

Президент РФ В. Путин и президент Турции Р. Т. Эрдоган посетили авиасалон МАКС 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Путин Эрдўғонга Россиянинг энг янги самолётларни намойиш қилди

Унинг сўзларига кўра, Осака шаҳрида Трамп билан бўлган учрашув чоғида шундай таклиф билан чиққан. Ўшанда Америка вакиллари дунёдаги ҳеч бир мамлакат Россия каби гипертовушли қуролга эга эмаслигини айтишган.

Бунга жавобан эса Россия раҳбари Трампга Россиядан гипертовушли қуролни сотиб олиш таклиф қилган, дея ёзади РИА Новости.

“Мен Дональдга (Трамп – таҳр.) дедим: сенга сотамиз, истайсанми? Шундай қилиб бирйўла ҳаммасини тенглаштирамиз. Улар тез орада ўзлари ишлаб чиқаришларини айтишди. Балки, тез орада ишлаб чиқаришади”, - деди Путин Шарқий иқтисодий форум сессиясида.

Россия энг янги "Кинжал" гипертовушли ракетани синовдан ўтказди - видео

Эслатиб ўтаимз, бешинчи Шарқий иқтисодий форум Владивостокда 4-6 сентябрь кунлари бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0