Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилди

© ИА "Жахон"Военнослужащие армии Узбекистана
Военнослужащие армии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой қилиб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилди. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда кўзда тутилган.

Военнослужащие получили льготные кредиты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув вақти ўзгариши кутилмоқда

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой қилиб белгиланди (ҳозирга қадар оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимидаги хизматчилар учун - ўн икки ой (олий маълумотли шахслар учун - тўққиз ой); чақирув бўйича офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун - тўққиз ой).

Ҳарбий хизматга чақирув баҳор ойларига кўчирилиши мумкин

Шунингдек, эндиликда фуқароларни чақирув участкаларида қайд этиш улар умумтаълим мактабидаги ёки ўрта-махсус таълим муассасасидаги охирги ўқиш йилининг апрель - май ойларида амалга оширилади (ҳозирга қадар улар ўн олти ёшга тўлган йили апрель - июнь ойларида амалга оширилиб келган).

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0