Атамбаевни қўлга олиш вақтида ҳалок бўлган спецназ оиласига медаль берилди

© Sputnik / Tabyldy Kadyrbekov / Фотобанкка ўтишЛюди смотрят новости на территории резиденции экс-президента Киргизии Алмазбека Атамбаева в селе Кой-Таш, где прошла спецоперация по его задержанию
Люди смотрят новости на территории резиденции экс-президента Киргизии Алмазбека Атамбаева в селе Кой-Таш, где прошла спецоперация по его задержанию - Sputnik Ўзбекистон
"Усенбек Ниязбековнинг ҳалок бўлиши нафақат унинг оиласи ва яқинлари, балки давлат учун ҳам улкан йўқотишдир", - деб айтган Жээнбеков

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков собиқ давлат раҳбари Аомазбек Атамбаевни қўлга олиш вақтида ҳалок бўлган спецназ ходими Усенбек Ниязбеков оиласига медаль, деб хабар қилди РИА Новостига жума куни президент матбуот-хизмати.

Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Атамбаев ва унинг оиласига тегишли бўлган 135 та мол-мулк хатлаб қўйилди

Жээнбеков жума куни ҳалок бўлган ҳарбийнинг онаси, рафиқаси, акаси ва ўғли билан учрашди. Август ойи охирида президент Жээнбеков Ниязбековни вафотидан кейин "Ҳарбий бурчини адо этаётган вақтда кўрсатилган жасурлик" медали билан тақдирлаган эди.

"Президент Ниязбековнинг яқинларига "Эрдик" ("Жасурлик" - таҳрд.) медалини тақдим этди", - деб хабар қилди матбуот-хизмати ходими.

Давлат раҳбари аппарати маълумотига кўра, Жээнбеков ҳалок бўлган спецназ ходими яқинларига ҳамдардлик билдириб, у ўзининг бутун умрини ватанга хизмат, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатдаги ҳуқуқ-тартибот ишларига бахшида қилганини таъкидлаган. Террористик уюшмаларни йўқ қилишга қаратилган турли махсус операцияларда муваффақиятли иштирок этган, миллий хавфсизлик органлари томонидан берилган турли мукофотларга эга.

Сторонники бывшего президента Киргизии Алмазбека Атамбаева у его дома во время спецоперации в селе Кой-Таш  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Атамбаевни қўлга олиш вақтидаги тартибсизликларни ўрганиш учун махсус комиссия тузилди

"Усенбек Ниязбековнинг ҳалок бўлиши нафақат унинг оиласи ва яқинлари, балки давлат учун ҳам улкан йўқотишдир", - деб айтган Жээнбеков.

Қирғизистон махсус хизмати 7-8 август кунлари собиқ президент Атамбаевни унинг пойтахтдан 20 километр масофада жойлашган Кой-Ташдаги қароргоҳида қўлга олиш бўйича операцияни ўтказганлар. Улар собиқ етакчининг тарафдорларига қарши махсус воситаларни қўллаганлар. Шундан сўнг Атамбаевнинг тарафдорлари жавоб зарбасини очишган. Операциянинг биринчи кунида собиқ президентни қўлга олишнинг имкони бўлмаган. Атамбаевнинг тарафдорлари махсус хизмат ходимларининг олти нафарини асир олганлар. Эртаси куни тарафдорлар ва куч тузилмалари вакиллари ўртасидаги тўқнашув янгиланган ва собиқ президент куч тузилмалари вакилларига таслим бўлганига қарамай, тонгга қадар давом этган. Махсус операция натижасида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, 136 киши жабрланган. Бир нафар махсус хизмат ходими, Ниязбеков ҳалок бўлган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала