Доллар ишлаб топган бўлсанг – сўм оласан: қонунчиликдаги ўзгаришлар

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президентнинг айрим ҳужжатларига валюта ва солиқ бўйича ўзгартириш киритилди.

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Купюры американских долларов. - Sputnik Ўзбекистон
Доллар кўтарилди, евро эса пасайди – валюта курслари

Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет эл валютасида давромад олувчи юридик шахс ташкил этмаган якка тадбиркорлар, шунингдек, фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб оладилар (ҳозирга қадар чет эл валютасида ечиб  олиши мумкин бўлган), чет эл валютасидан чет элда фойдаланиш бундан мустасно.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилди.

Янгиликлар лентаси
0