ТОШКЕНТ, 9 cен – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 10 сентябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,06 сўмга кўтарилиб, 9 395,63 сўм ташкил қилди.
Евро ҳам 63,81 сўмга ошди ва 10 360,56 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 2,35 сўмга кўтарилди ва 142,92 cўмни ташкил қилди.