Жамият

Мурод Хонтўраев рингга қайтди

© Sputnik / Табылды КадырбековБоец ММА Мурод Хантураев
Боец ММА Мурод Хантураев  - Sputnik Ўзбекистон
Мурод Хонтўраев 22 сентябрда яна рингга чиқади. Жанг Тошкентда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Ўзбекистонлик машҳур ММА юлдузи Мурод Хонтўраев узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда, бу ҳақида у ўзининг Инстаграммида хабар қолдирган.

“Мурод Хонтўраев иштирокидаги навбатдаги жанг 22 сентябр куни соат 18:00 да Ўзбекистон спорт мажмуасида бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.

Муроднинг рақиби ким бўлиши ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.

“Осиё Айиғи” номи билан машҳур бўлган Мурод Хонтўраев 1987 йилда туғилган. Аралаш яккакураш спортида ўз карьерасини 2013 йилда бошлаган . 2017 йилга қадар Мурод 13та жанг ўтказиб, улардан 11тасини ғалаба (ундан 8таси нокаут) ва   2тасини мағлубият билан якунлаган.

© ИнстаграмМурод Хантураев вернулся на ринг
Мурод Хонтўраев рингга қайтди - Sputnik Ўзбекистон
Мурод Хантураев вернулся на ринг

2018 йилда Мурод Хонтўраев номи ОАВларда айрим нохуш воқеалар туфайли бир неча маротаба тилга олинган эди. Хусусан, биринчи ҳолатда Хонтўраев безориликда айбланган иккинчи вазиятда жабрланувчи сифатида тилга олинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader