Ҳодисалар

МИБ ходимига яна ҳужум қилинди

© Sputnik / Дильшода РахматоваСотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников
Сотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Фарғона вилояти Қува туманида МИБ ходими калтакланди.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати Фарғона вилояти Қува туманида МИБ ходимига қаршилик кўрсатилгани ҳолати юзасидан хабар қилди.

Кулак - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Яна бир МИБ ходими дўппосланди

Хабарда айтилишича, МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т (1997 й.т.) қарздор М.Х. дан (1986 й.т.) алимент ундириш ҳақидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида унинг яшаш хонадонига борганда, у МИБ ходимининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, темир жисм билан унинг оёғига уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.09.2019 йилда туман прокуратураси томонидан М.Х. га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада алимент тўловларидан қарздор М.М.(1990 й.т.) МИБнинг Риштон туман бўлими давлат ижрочиси М.О.ни ҳақорат қилиб, қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган ва уриб тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан  ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Янгиликлар лентаси
0