Спорт

Боксчи Элнур Абдураимов Екатеринбургдаги ЖЧда илк ғалабани қўлга киритди

© Федерация бокса УзбекистанаБоксер Эльнур Абдураимов на ЧМ в Екатеринбурге
Боксер Эльнур Абдураимов на ЧМ в Екатеринбурге - Sputnik Ўзбекистон
Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Элнур Абдураимов илк жангини жазоирлик Ризо Бенбазизга қарши ўтказди.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида - 63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов илк жангини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар қилди.

Элнур биринчи рақиби жазоирлик Реда Бенбазизни катта устунлик билан енгди. Ҳисоб ўзбекистонликнинг фойдасига 5:0 деб қайд этилди.

© Федерация бокса УзбекистанаУзбекский боксер Эльнур Абдураимов на ЧМ в Екатеринбурге
Боксчи Элнур Абдураимов Екатеринбургдаги ЖЧда илк ғалабани қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон
Узбекский боксер Эльнур Абдураимов на ЧМ в Екатеринбурге

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Шаҳобиддин Зоиров биринчи жангини туркманистонликка қарши ўтказиб, рақибини катта устунлик (5:0) билан мағлубиятга учратгани хабар қилинган эди.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати 8 сентябрдан 21 сентябрга қадар бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader