Дунёда

Британияда Россиянинг энг хавфли қуролини айтишди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Фотобанкка ўтишЗенитно-ракетный комплекс С-400 "Триумф"
Зенитно-ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Буюк Британиянинг Қуролли кучлари штаб бошлиғи Россиянинг энг хавфли қуролларини айтди.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. С-400 зенит-ракета комплекси, “Бастион-П” соҳил ракета мажмуаси ва “Искандер” тезкор-тактик комплекси - Россиянинг энг хавфли қуроли ҳисобланади. Бу ҳақда Janes 360 нашри Буюк Британиянинг Қуролли кучлари штаб бошлиғи Жулианн Боллга асосан хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Рабочая поездка президента РФ В. Путина в ДФО - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ҳиндистон Россиядан 14,5 миллиард долларлик қурол-яроғ сотиб олишга шартнома имзолади

Таъкидланишича, Буюк Британияда бунга мос жавоб тайёрлаш талаб этади.

Боллнинг сўзларига кўра, Россия томонидан бу ракета тизимларидан фойдаланган ҳолда киришни чеклаш ва маневр зоналари (A2/AD - таҳр.) Британиянинг ўзгарувчан вазиятга тезда жавоб бериш қобилиятига шубҳа туғдирмоқда.

Бундай чекловга қарши сунъий интеллект ёрдамида замонавий қурол турларини ишлаб чиқиш ва жанговар тактикасини ўзгартиришни таклиф қилади.

A2/AD - ўз кучларини қўриқланадиган ҳудудга жойлаштириш ёки кўчириш учун катта хавф туғдириб, душманни (қурол-аслаҳа тўпламини) ушлаш концепцияси.

Девушка держит автомат Калашникова АК-103 - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия Саудия Арабистонида қурол ишлаб чиқариш заводини қурмоқчи

С-400 “Триумф”  - авиация, қанотли ва баллистик ракеталар, шунингдек қуруқликдаги объектларни йўқ қилиш учун мўлжалланган замонавий зенит-ракета комплекси ҳисобланади. Таъсир қилиш узоқлиғи – 400 км, комплекс 30 км баландликда нишонларни яксон қилиши мумкин.

"Бастион" –сув ва ҳаво кемаларига зарба бериш учун мўлжалланган қуруқликдаги ракета тизими.

“Искандер” - тактик ракета тизими. Ушбу мажмуаларнинг асосий мақсади душманнинг ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимини, шунингдек 500 километргача масофада жойлашган энг муҳим объектларни йўқ қилиш учун мўлжалланган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала