Спорт

Ҳабиб Нурмагомедов вақтинча жанглардан четлаштирилди

© REUTERS/Christopher PikeХабиб Нурмагомедов против Дастина Пуарье
Хабиб Нурмагомедов против Дастина Пуарье  - Sputnik Ўзбекистон
Шифокорлар кўрсатмасига асосан Порье билан ўтказилган жангдан сўнг тикланиши учун UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов вақтинча жанглардан четлатилди.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Шифокорлар кўрсатмасига асосан UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов вақтинча жанглардан четлатилди. Бу Дастин Порье билан ўтказилган жангдан сўнг тикланиши учун зарур.

Россиялик жангчи бир ҳафта муддатга машқ ва жанглардан четлаштирилди.

MMAJunkie нашри ёзишича, унинг рақиби Дастин Порье эса тиббий кўрсатмаларга асосан бир ойлик танаффус берилди. Порье жанг вақтида кўз ва қош қисмида жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь Абу-Дабида бўлиб ўтган жангда россиялик аралаш яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Пуарье устидан ғалаба қозонди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала