Спорт

Мурод Хонтўраевнинг рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Мурод Хонтўраев 22 сентябрь куни Тошкентда ўзининг профессионал жангини ўтказади.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Ўзбекистонлик ММА жангчиси Мурод Хонтўраев 22 сентябрь куни Тошкентдаги "Юнусобод теннис корти" мажмуасида россиялик 33 ёшли ММА жангчиси Евгений Мякинкинга қарши рингга чиқади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига беллашув ташкилотчилари маълум қилди.

Боец ММА Мурод Хантураев  - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Мурод Хонтўраев рингга қайтди

Таъкидланишича, К-1 йўналишида ўтказилади, шу куни жами 11 та жанг режалаштирилган.

Беллашувда Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон, Эрон, Тожикистон спортчилари иштирок этиши режалаштирилган.  

Евгений Мякинкин ўз профессионал карьерасини 2009 йилда бошлаган. Жами 23 та жанг ўтказиб, 14 тасида ғалаба қозонган. Мағлубиятлари сони 8 тани ташкил қилади. Рақибларини 4 та жангда муддатидан аввал таслим этган. Ўзи эса бир маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.

Мурод Хонтўраев 13 та жанг ўтказиб, улардан 11 тасини ғалаба (ундан 8 таси нокаут) ва 2 тасини мағлубият билан якунлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала