Иқтисод

Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 15 фоизгача туширилиши мумкин

CC BY-SA 2.0 / Ken Teegardin / Калькулятор
Калькулятор - Sputnik Ўзбекистон
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҚҚС ставкасини 5 фоизга камайтириш Давлат бюджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн. сўмга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 фоизга камайишига олиб келади.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси  15 фоизгача туширилиши мумкин.

Иқтисод
Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчилари рўйхати эълон қилинди

Молия вазирлиги хабарида қайд этилишича, видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик субектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Молия вазирлигига қўшилган қиймат солиғи ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш тўғрисидаги президент  қарори лойиҳасини киритиш бўйича топшириқ берган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҚҚС ставкасини 5 фоизга камайтириш Давлат бюджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн. сўмга ёки Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 фоизга камайишига олиб келади.

Солиқ юки камайтирилса ҳам бюджетга тушумлар 1,5 баравар ошди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев бошчилигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, Давлат бюджетига тушумларни кафолатли таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани хабар қилинган эди. Молия вазирлигига қўшилган қиймат солиғи ставкасини камайтириш бўйича аниқ асосланган таклиф киритиш топширилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала