Янги тайинловлар

© Sputnik/Виктор ТолочкоПисьменный набор главы государства
Письменный набор главы государства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан Сунатулла Бекенов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Сунатулла Хусанович Бекенов президент қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

С.Х.Бекенов шу кунга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 сентябрдаги қарорига асосан Шерзод Негмуратович Батиров Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, ҳукумат қарори билан Нозима Алимжановна Файзибаева Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0