Кўргазма яхши чиқибди - Россия элчиси Қўқондаги ҳунармандлар кўргазмаси ҳақида

© ИА "ЖАХОН"Чрезвычайный и Полномочный Посол Российской Федерации в Узбекистане Владимир Тюрденев
Чрезвычайный и Полномочный Посол Российской Федерации в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия элчисининг фикрига кўра Шарқ тароналари фестивали, Қўқондаги ҳунармандлар кўргазмаси - халқни бирлаштириш учун хизмат қилади.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Бугун Қўқонда бўлиб ўтаётган ҳунармандлар кўргазмасида Sputnik мухбири Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан суҳбат қилди.

Ушбу кўргазмада нафақат Ўзбекистон, балким хорижий мамлкатлардан ҳунармандлар иштирок этаётганини кўрдим. Хусусан, Россия ҳунармандлари ҳам 4та стенд билан иштирок этишмоқда. Улар орасида қадимий рус кийим-бошлари, заргарлик услубида тикилган шинеллар ва Гжел чиннилари стендларини кўрдим. Гжель стендида усталар чинни идишларига томошабинлар кўз ўнгида ишлов беришмоқда, - дейди элчи. 

Менимча, кўргазма яхши чиқибди, ҳам миллий ҳунарлар ҳам иштирокчилар таркиби бўйича”, - деди Тюрденев.

Элчининг фикрига кўра, ҳар бир миллат ўз тарихни яхши билиши керак. Яқинда Термизда бўлиб ўтган Окс Искандариясини эълон қилиш, Самарқандда бўлиб ўтган “Шарқ Тароналари” мусиқий фестивали ва бугунги Қўқонда бўлиб ўтаётган тадбирлар – халқни бирлаштириш учун хизмат қилади. “Бу президентнинг ўз вақтида амалга оширилган муҳим ташаббусидир”, - деди Россия элчиси.  

Янгиликлар лентаси
0