Ўзбекистон ОЗХО анжуманига таклиф қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сентябр ойининг биринчи ярмида Кимёвий қуролни таъқиқлаш бўйича халқаро ташкилот (ОЗХО)да Ўзбекистоннинг доимий вакили Дильёр Хакимов Нидерландиянинг Райсвик шаҳрида жойлашган ташкилотга қарашли махсус лабораторияда бўлган

ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Ўзбекистон Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича халқаро ташкилотнинг 24-анжуманига таклиф қилинди, деб хабар қилган ТИВ матбуот-хизмати.

Город Солсбери в Великобритании, где были отравлены С. Скрипаль и его дочь - Sputnik Ўзбекистон
КҚТТ Скрипаллар нима билан заҳарланганини аниқлади, лекин айтмайди

Сентябр ойининг биринчи ярмида Кимёвий қуролни таъқиқлаш бўйича халқаро ташкилот (ОЗХО)да Ўзбекистоннинг доимий вакили Дильёр Хакимов Нидерландиянинг Райсвик шаҳрида жойлашган ташкилотга қарашли махсус лабораторияда бўлган.

Ўзбекистон томони лаборатория иши, унинг техник имкониятлари ва персонали билан танишган. Хусусан, ОЗХО лабораториянинг кимёвий моддалар таҳлили бўйича мавжуд имкониятлари ҳақида гапириб беришган.

Тадбир давомида Ўзбекистон томонига 25-29 ноябрь кунлари Гаага шаҳрида ўтказиладиган ОЗХО иштирокчи-давлатларининг 24-анжуманида иштирок этиш тўғрисида таклифнома тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (ОЗХО)нинг асосий вазифаси кимёвий қуролдан фойдаланишдаги таъқиқларга риоя қилишини назорат қилиш, кимёвий қуроллар заҳирасини йўқ қилиш, давлатларни кимёвий қуролдан ҳимоя қилиш ва бу каби қуролларнинг тарқалмаслигини таъминлашдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0