Бухоролик ихтирочи-усталар Алишер Усмоновдан умид қилишмоқда

Oбуна бўлиш
Янги трактор метан газ ва дизел ёнилғиси аралашмасида ишлайди. Бир гектар ерга ишлов бериш учун 5 литр дизель ёнилғиси ва 20 куб газ керак бўлади.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Бухоронинг Жондор туманида жойлашган қишлоқлардан бирида яшовчи ота-бола усталар Шахоб Қорёғдиев ва Шуҳрат Сувоновлар трактор ясаб чиқишди. Бунинг учун уларга 5та эски автомобил эҳтиёт қисмлари ва 10 йил вақт керак бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ота-бола усталар Шахоб Қорёғдиев ва Шуҳрат Сувоновлар
Бухоролик ихтирочи-усталар Алишер Усмоновдан умид қилишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ота-бола усталар Шахоб Қорёғдиев ва Шуҳрат Сувоновлар

Усталар айтишига қараганда янги трактор ҳам тежамкор ҳам арзон чиққан. У метан газ ва дизел ёнилғиси аралашмасида ишлайди. Бир гектар ерга ишлов бериш учун янги тракторга 5 литр дизель ёнилғиси ва 20 куб газ керак бўлади.

Масалан “Кейс” тракторлари худди шундай майдонга ишлов бериш учун 50 литр ёнилғи ёқади. Бизни трактор эса ундан 10 баравар тежамкор. Унинг оғирлиги эса 3,840 тонна – бу “Магнум”дан кўра 5 марта енгил дегани, - дейди 24 ёшли Шуҳрат Сувонов.

Бугунги кунга қадар янги трактор минг гектардан ортиқ ерга ишлов беришга улгурган. Фермерлар айтишига қараганда дала ерлари мураккаб бўлган ҳудудда ана шундай техника жуда қўл келган бўларди.

“Бухоро ери дала ерларида туз кўпроқ. Хорижий техника жуда оғир ва у ерга катта босим ўтказади. Бизни трактор эса – жуда енгил, шуни учун маҳаллий далалар учун ундан фойдаланиш қулайроқ”, - деб изоҳ берди катта уста Шахоб Корёғдиев.

Қишлоқ ҳудудида яшаётган усталар, деҳқонлар машаққатларидан жуда яхши хабардор ва қишлоқ хўжалик техникаси етишмовчилик муаммосини ҳам яхши билишади. Улар айтишига қараганда, бир дона трактор нархи 450 миллион сўм (48 000$).Худди шундай хорижий техника эса камида 600 млн (64 минг $).

Сильный духом мужчина — как Айтбек, сидя на коляске, собрал мощный трактор - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонлик ногирон уста уйида трактор ясади

Ихтирочи усталар барча сир ва “ноу-хау”ларни очиқлашни истамасада, шуниси маълумки тракторда Ниссан автомобилининг двигатели ўрнатилган. Юриш қисми ҳар хил совет автомобилларидан олинган. Кузови эса – тўлиқ  ўзларининг иши.

Усталар ўз ихтироларини Ўзбекистондаги интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказишган ва яқин орада патент олишни режалаштиришмоқда. Шу билан бирга усталар турли бизнес-форумларда иштирок этишмоқда.

“Беш юзга яқин фермерлар биздан ушбу тракторларни сотиб олишга тайёр. Инвестициялар бўлганда аллақачон ишга киришган бўлардик. Бир кун Тошкент Трактор заводи вакили ҳам келганди. Унинг айтишига қараганда бундай трактор ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш линияси қуриш керак. ТТЗ эса фақат жамлаш билан шуғулланаркан”, - дейди Қорёгдиев.

“Мен Алишер Усмонов инновацион ғояли ёш ихтирочиларни қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида эшитган эдим. Менимча, бу айнан шундай лойиҳа бўлиши мумкин. У киши бизни эшитиб ғояларимизни амалга оширишга ёрдам беради деб умид қиламан”, - дейди Шуҳрат.    

Ҳозирча ушбу трактор Жондор туманида деҳқонлар ҳожатини чиқармоқда. У соатига 60 км тезликда ҳаракатланиши мумкин, лекин унинг асосий афзаллиги – тежамкорлигидир. Ихтирочилар унга инвесторлар эътибор беришини кутишмоқда.

© SputnikСельские изобретатели обсуждают машину с местными фермерами
Бухоролик ихтирочи-усталар Алишер Усмоновдан умид қилишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Сельские изобретатели обсуждают машину с местными фермерами
Янгиликлар лентаси
0