Иқтисод

Россия 4 кунлик иш ҳафтасига ўтадими ?

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишФестиваль свободного творчества "Пустые холмы"
Фестиваль свободного творчества Пустые холмы - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг бир неча корхоналарида 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш бўйича тажриба тайёрланмоқда - Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия Меҳнат вазирлиги Ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишга қаратилган миллий лойиҳа доирасида 4-кунлик иш ҳафтасини жорий этиш борасида тажриба ўтказмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости Известия нашрига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу тажрибада илмий-техник, қайта ишлаш, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлайдиган корхоналар иштирок этади.   

“Корхоналарда ишчилар 30-40 % вақтини бекорчилик билан ўтказади. Бизнинг вазифамиз иш соатларини камайтириш эмас балким меҳнат унумдорлигини оширишдир”, - дейди ушбу тажриба билан шуғулланаётган Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Пётр Засельский.

Вазир ўринбосари айтишига қараганда, 4-кунлик иш ҳафтасига ўтиш ҳақида ҳозирча ҳеч қандай аниқ қарорга келингани йўқ, чунки ушбу тартибни дастлаб кўроқ корхоналарда синовдан ўтказиш керак. Бир-иккита корхона мисолида унинг натижасини тушуниш қийин.

Московское международное автомобильное шоу Автоэкзотика-2009 - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Нима учун Россия аёлларининг кўпчилиги ишламайди

Эслатиб ўтамиз, Россияда тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш мавзусини биринчилардан бўлиб бош вазир Дмитрий Медведев кўтарган эди. Медедев айтишига қараганда “бунинг иложи бор, лекин бир зумда амалга ошириб бўлмайди”.

“Маошлар даражасини сақлаб қолган ҳолда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш учун, биринчи навбатда  иш унумдорлигини ошириш керак”, - деган эди Медведев.

Шундан сўнг ушбу ғояни Профсоюзлар федерацияси қўллаб-қувватлади, Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги эса – сентябр охиригача ўз фикрини билдириши керак. Ўз навбатида, ўтказилган сўровга кўра, россиялик аксарият иш берувчилар ушбу тизимга ўтишни қўллабқувватлашмаган.  

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала