Дунёда

Россияда энг кўп ҳақ тўланадиган касб маълум қилинди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишРоссийские рубли
Российские рубли - Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, Россияда ушбу касб эгаларига ойига 430 минг рубль (6,7 минг доллар) тўлашга тайёрлар.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мамлакатда энг кўп ҳақ тўланадиган лавозимни маълум қилди.

Идора маълумотларига қараганда, балиқчилик соҳасидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича механик Россияда энг юқори ҳақ оладиган бўш иш ўрни экани маълум бўлди. “Известия” нашри мазкур ҳужжат билан танишиб чиқди.

Открытие магазина Ашан-Сити в торговом центре Golden Park - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россияда талаб юқори бўлган касблар маълум қилинди

Таъкидланишича, ушбу касб эгаларига ойига 430 минг рублни (6,7 минг доллар) тўланади.

Россия Балиқчилик иттифоқи директори Сергей Гудков берган изоҳга кўра, механикларнинг ўртача даромади одатда 200 минг рубль (3,1 минг доллар)дан ошмайди ва рейтингда кўрсатилган иш ҳақи ходимга алоҳида эҳтиёж мавжуд бўлганда ва жуда камдан-кам ҳолларда таклиф қилиниши мумкин.

Энг кўп ҳақ тўланадиган бўш иш ўринлари рўйхатидаги иккинчи ўринни кўмир қазиб олиш соҳасидаги бўлим бошлиғи ва самолёт учувчиси ўзаро бўлишиб олган. Уларнинг маошлари ойига 330 минг рубль (5,1 минг доллар)ни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россияликлар ойига 66 минг рубль (995 доллар) миқдордаги иш ҳақи адолатли ва муносиб эканлигини маълум қилишгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала