Ўзбекистон — Россия: вақт синовидан ўтган дўстлик ва парламентлараро яқин ҳамкорлик

© Пресс-служба ГД РФВстреча председателя ГД Вячеслава Володина со спикером Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нурдинжоном Исмоиловым
Встреча председателя ГД Вячеслава Володина со спикером Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нурдинжоном Исмоиловым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иккитомонлама муносабатлар барқарор, дўстона тарзда ривожланаётгани, .икки давлат раҳбарларининг яқин муносабатлари, барча соҳадаги ўзаро ишончи парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда кенгайтиришда муҳим омил бўлаётгани қайд этилган.

Кейинги йиллардаги олий даражадаги ташрифлар якунида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқалар ўзаро муносабатлар тарихида бутунлай янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланган.

© Пресс-служба ГД РФВстреча председателя ГД Вячеслава Володина со спикером Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нурдинжоном Исмоиловым
Ўзбекистон — Россия: вақт синовидан ўтган дўстлик ва парламентлараро яқин ҳамкорлик - Sputnik Ўзбекистон
Встреча председателя ГД Вячеслава Володина со спикером Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нурдинжоном Исмоиловым

Учрашувда юқори мартабали меҳмонга Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан қисқача маълумот берилди.

“Ўзбекистон Республикасида Россия Федерацияси яқин қўшни, дўст ва ишончли ҳамкор сифатида кўрилади. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатлар вақт синовидан ўтган мустаҳкам дўстлик асосида ривожланмоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича,, Россия Ўзбекистоннинг энг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Давлатлар томонидан барча соҳаларда фаол ҳамкорликни амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бунда икки давлат раҳбарларининг турли даражадаги учрашувларидаги изчиллик муҳим аҳамият касб этади.

© Пресс-служба ГД РФВстреча председателя ГД Вячеслава Володина со спикером Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нурдинжоном Исмоиловым
Ўзбекистон — Россия: вақт синовидан ўтган дўстлик ва парламентлараро яқин ҳамкорлик - Sputnik Ўзбекистон
Встреча председателя ГД Вячеслава Володина со спикером Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нурдинжоном Исмоиловым

Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида кечган учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг кенгайиши, уни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-маърифий ва бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини янада кенгайтириш борасида ҳам фикр алмашилди.

Россия ДД раиси Вячеслав Володин самимий қабул ва суҳбат учун миннатдорлик билдириб, конструктив мулоқотнинг келгусида ҳам изчил давом эттирилишида ўзаро манфаатлилик, икки томонлама муносабатларни ривожланишида парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш муҳим эканини таъкидлади.

© Пресс-служба ГД РФ Председатель ГД РФ Вячеслав Володин
Ўзбекистон — Россия: вақт синовидан ўтган дўстлик ва парламентлараро яқин ҳамкорлик - Sputnik Ўзбекистон
Председатель ГД РФ Вячеслав Володин

Музокаралар якунида Россия Федерацияси Давлат Думаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида парламентлараро ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Конструктив, ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув якунида томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш зарурияти мавжудлигини қайд этдилар.

Ўз навбатида, Россия парламентарийларига Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайловларини кузатувчи сифатида иштирок этиш бўйича таклифномалар тақдим қилинди.

Янгиликлар лентаси
0