Иқтисод

Москва суди “Бешариқтекстилдан” 1 миллиард рубл ундириш ҳақида қарор чиқарди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Фотобанкка ўтишЗдание арбитражного суда Московского округа
Здание арбитражного суда Московского округа - Sputnik Ўзбекистон
Москва суди Ўзбекистон – Британия қўшма корхонасидан банкрот бўлган Старбанк фойдасига 1 миллиард рубл ундириш ҳақида қарор чиқарди.

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Москванинг Тўққизинчи арбитраж суди Ўзбекистон – Британия қўшма корхонаси “Бешариқтекстил” савдо уйидан 1 миллиарддан ортиқ маблағ ундириш ҳақида қарор чиқарди, РИА Новости хабарига асосан.

Девушка рядом с стендом компании Ravon - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Москва суди “Равон”дан 36 миллион ундириб олиш ҳақида ҳукм чиқарди

Суд қарорида айтилишига кўра, Арбитраж суд “Бешариқтекстил”нинг май ойида берилган аппеляция аризасига рад жавоби берган ва суд қарори кучга кирган.

Банкрот бўлган Старбанкнинг янги бошқарувчиси – АСВ, Старбанкдан 2013 ва 2015 йилларда имзоланган 3та кредит шартномалари бўйича АЖ "Бешариктекстиль" ва бошқа жавобгар шахсларини судга берган. Биринчи даражали хўжалик суди даъвогар аризасини тўлиқ қондирган.

Арбитраж суд, хусусан, "Бешариктекстиль" АЖ ва москванинг "Вектор" МЖЧдан 7,7 миллион евро (560 миллион рубл), "Бешариктекстиль" АЖ ва москванинг "Бешариктекстиль Савдо уйи" МЖЧ ҳамда Ўзбекистоннинг WBM Textile компанияларидан жами  – 465 миллион рублдан ортиқ маблағ ундириш ҳақида қарор чиқарган.

Суд рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда халқаро арбитраж суди ташкил этилиши мумкин

Суд шунингдек, Старбанкда гаровда турган тикувчилик ускуналарини ва “Бешариқтекстил” Савдо уйининг тайёр маҳсулотларини сотиш ҳақида қарор чиқарган. Гаровга қўйилган мулкнинг бошланғич қиймати 542,3 миллион рублга, сотувдаги маҳсулотлар қиймати 100 миллион рублга баҳоланмоқда. Ушбу мулк савдосидан тушган маблағ – компаниянинг Старбанк олдидаги қарзларини тўлашга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия банки 2016 йилнинг март ойида Старбанк лицензиясини тўхтатган эди. Банк ўз ҳиссадорларидан 14,6 миллиард рубл қарз бўлган. АСВ (Агентство по страхованию вкладов) банк қарзларини тўлаш мажбуриятини бўйнига олган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала