Руҳоний: Саудия ва АҚШ Яманни вайронага айлантиришди, ўзларига зарба берса - ёқмайди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент Исламской Республики Иран Хасан Рухани
Президент Исламской Республики Иран Хасан Рухани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳужумларда Яманни эмас Эронни айблаб унинг нефт конларига зарба беришни таклиф қилган эди.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Саудия Арабистони, АҚШ ва яна бир неча давлатлар Яманга биринчи бўлиб зарба беришди, Яман зарба берганда,  улар дод солишга тушмоқда, деди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Саудия нефт конларига берилган зарба ҳақида, РИА Новости хабарига асосан. 

“Саудия Арабистони, БАА, АҚШ, бир неча Европа мамлакатлари ва истилочи сионист режими ҳудудда уруш бошлаб Яманни вайронага айлантиришган эди. Яманликлар эса мактаб, шифохона ёки бозорларга зарба бераётгани йўқ, улар огоҳлантириш мақсадида ишлаб чиқариш марказига зарба беришди”, - деди Руҳоний.

Эрон раҳбарининг фикрига кўра, ушбу мамлакатлар бундан керакли хулоса чиқариб, ҳудудда уруш оловини ўчиришлари керак.

Добыча нефти - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони нефт қазиб олиш ҳажмини камайтирди

Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни Саудия Арабистони ўзининг йирик конларига учувчисиз аппаратлар ёрдамида зарба берилганини ва бунинг оқибатида Саудия кунлик қазиб олинаётган нефт ҳажмини 50%га туширишга мажбур бўлганини хабар қилган эди.

Ушбу ҳужумдан АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳужумларда Яманни эмас Эронни айблаб, унинг нефт конларига зарба беришни таклиф қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0