ФИФА рейтингида Ўзбекистон 4 поғона пастлади

© Ассоциация футбола УзбекистанаМатч между сборными Узбекистана и Палестины по футболу
Матч между сборными Узбекистана и Палестины по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФИФА дунё терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Рейтингда Ўзбекистон жамоаси пастга “шўнғиди”.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. ФИФА жаҳон терма жамоаларининг сентябрь ойи учун янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси 4 поғона пастлади. Эндиликда Ўзбекистон 1272 очко билан 88-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2022 саралаш босқичи доирасида Фаластинга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон мавқеига таъсир кўрсатган.

Терма жамоа Осиё жамоалари орасида 12–ўринга тушиб кетди. Осиё қитъасида Эрон (23–ўрин) етакчи терма жамоа бўлиб турибди. Япония (31) ва Жанубий Корея (37) кучли учликка киритилган.

​Жаҳон рейтингидаги етакчиликни Бельгия миллий жамоаси 1752 очко билан  қўлдан бой бермасдан келмоқда. Биринчи учликка Франция (1725 очко) ва Бразилия (1719 очко) киритилган. Англия миллий жамоаси ўз мавқеини йўқотмасдан, 4-поғонани эгаллаб турибди. Португалия терма жамоаси нуфузли бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Янгиликлар лентаси
0