Ипотека ҳамма учун эмас: кредит олишда ёш чегараси белгиланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишНовоселье
Новоселье - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ипотека кредити олишда юқори ёш чегараси белгиланди.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқароларига берилади.

Молодая семья гуляет в парке на Дне независимости республики - Sputnik Ўзбекистон
Фаол ёш оилалар имтиёзли уй-жойга эга бўладилар

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳукумат қарорига кўра, эндиликда якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик (2020 йил 1 январдан 1 йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил (ҳозиргача 6 ойлик имтиёзли давр билан 15 йилгача) муддатга берилади.

Шунингдек, ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0