Марказий Осиё ягона энергия ҳалқаси қачон ишга туширилади - Ходжаев жавоби

© Министерство энергетики УзбекистанаЗамминистра энергетики Узбекистана Шерзод Ходжаев
Замминистра энергетики Узбекистана Шерзод Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаевга кўра, Ўзбекистон минтақавий энергия ҳалқасини ишга тушириш учун ҳаракат қилмоқда ва бу лойиҳа 2023 йилга келиб амалга ошиши мумкин

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаевга кўра, Марказий Осиё ягона энергия ҳалқасини яратиш ишлари бир неча йил вақтни олади. Хусусан, Ўзбекистон бугунги кунда Тожикистоннинг энг йирик подстанциялардан бири бўлган Регар ва ўзининг энг йирик подстанцияси Гузар ўртасида линияни қуриш бўйича амалий ишларни бошлаган. 

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
МОМИҲга аъзо давлатларнинг энергетика вазирлари декларация имзолади

"Биз жуда қисқа вақт ичида Тожикистонни ягона электр энергияси ҳалқасига улаш ҳаракатидамиз. Барча ҳаракатларимиз шунга қаратилган. Осиё тараққиёт банки бизга имтиёзли кредитларни тақдим этган ва йил якунига қадар Ўзбекистоннинг энг йирик подстанцияларидан бири бўлмиш Гузарни Тожикистоннинг йирик подстанцияси - Регар билан боғлаймиз", - деди Ходжаев.

Энергетика вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, ушбу подстанциялар ўртасида линия ўз вақтида бўлган, лекин кейин бу материаллар бошқа линиялар учун фойдаланилган. Эндиликда эса ушбу линия тикланади.

"2020 йил охирига келиб линия ишга тушади, деб умид қиламиз", - деб умид билдирди Ходжаев.

Ходжаев, шунингдек, Туркманистон ва Афғонистонни Марказий Осиё энергия ҳалқасига қўшиш масаласи борасида ҳам тўхталди.

Таъкидлашича, айни вақтда техник гуруҳни ташкил этиш қарори қабул қилинган. Бу гуруҳ лойиҳалаштирувчилар учун техник топшириқ ва таклифларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисида қонунни имзолади

"Бу жуда мураккаб жараён ва бу ерда лойиҳасиз иш битмайди. Шу боис тегишли ҳисоблар, ўрганишлар олиб борилиши лозим. Шундан кейингина буни амалга оширса бўлади", - деди вазир ўринбосари.

Ходжаев ЦАРЭС (МОМИҲ) мамлакатлари энергетика вазирлари нега айнан Тошкентда тўпланишди, деган саволга ҳам жавоб берди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, Тошкентда ўтказилаётган Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлиги (МОМИҲ), минтақа давлатлари энергетика вазирларининг биринчи мулоқоти барча давлатлар учун чиндан муҳим масала.

"Ўзбекистон СССР давридан буён Марказий Осиё энергетика тизими маркази бўлиб келган ва ҳозирга қадар бу ерда мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази бор, унинг ёрдамида давлатлараро электр узатиш линиялари ўртасида диспетчерлик бошқаруви амалга оширилиб келади", - деб қайд этди Ходжаев. 

Эслатиб ўтамиз, биринчи марта ўтказилаётган МОМИҲ энергетика вазирларининг минтақавий мулоқоти мамлакатлар ва компанияларни бирлаштиради ҳамда ушбу ҳудуднинг энергетик хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Заслуженный энергетик РФ, доктор технических наук, директор НОЦ Возобновляемые виды энергии и установки на их основе  Виктор Елистратов - Sputnik Ўзбекистон
Нега Ўзбекистон Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олмоқда – эксперт фикри

Ишончли электр таъминоти аҳоли фаровонлиги учун зарур бўлиш билан бирга, замонавий иқтисодиётнинг асосини ташкил этади. Ва ушбу мақсадга эришиш МОМИҲ энергетика вазирларининг  умумий вазифаси ҳисобланади.

Энергетика инвестицион форумида (ЭИФ) унда бизнесни энергетика, хусусан, Марказий Осиё энергетика бозорларига жалб этиш масалаларини муҳокама этадилар.

ЭИФ-2019 инвесторларга ўтиш давридаги тез ўзгарувчан шарт-шароитларга  мослашишга ёрдам беради,  ҳукуматлар, инвесторлар ва келгуси авлод тадбиркорларининг бизнес лойиҳаларини рағбатлантиради.

Форум доирасида шунингдек, ОТБ МОМИҲ биринчи стартаплар танловини тақдим этади. Танланган финалчилар ўз бизнес ғояларини “TedTalk” форматида намойиш этишади.

Янгиликлар лентаси
0