Дунёда

Путин бутун инсоният учун бўлган чақириқни айтди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишПрезидент России Владимир Путин
Президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин Иккинчи халқаро онкология ва радиология форумида сўзлаган нутқида бутун инсоният учун бўлган чақириқ нима эканини айтди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин онкологик касалликларнинг тарқалиши бутун инсоният учун чақириқ эканини маълум қилди.

Россия етакчиси Иккинчи халқаро онкология ва радиология форумида сўзлаган нутқида халқаро уюшмаларни бу каби касалликларга қарши курашишда бирлашишга чорлаган.

Рак молочной железы - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
БССТ: 2030 йилда саратондан 13 миллион инсон ўлади

“Онкологик касалликларнинг тарқалиши  - ҳозирда бу бутун инсоният учун чақириқ”, - дея қайд этган Владимир Путин.

Унинг таъкидлашича, Россия хорижий давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр ва илғор онкологик ёрдамни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Саратоннинг асосий белгилари маълум қилинди

Онкологик касалликлар бугунги кунда бутун дунёда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган долзарб тиббий-ижтимоий муаммолардан ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, бундай касалликларга чалиниш кўрсаткичи йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

Ўзбекистонда аёллар онкологик касалликка қарши эмланади

Дунёда ҳар йили 16 миллионга яқин бирламчи саратон ҳолати аниқланади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам 100 мингдан ортиқ бемор онкологик касалликлар бўйича ҳисобда туради. Онкологик касалликлар ичида сут бези саратони етакчи ўрин эгаллайди, кейинги ўринларни меъда, бачадон бўйни ва ўпка саратони қайд этилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала