Дунёда

Россия ўз самолётлари учун янги операцион тизим ишлаб чиқди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишКабина самолета "МС-21"
Кабина самолета МС-21  - Sputnik Ўзбекистон
JetOS – самолётлар учун ишлаб чиқилган махсус операцион тизим дастури бўлиб, у самолётнинг барча ҳаётий параметрларини  қайд қилиб боради.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Россия Авиацион тизимлар бўйича изланиш институти ГосНИИАС самолётлар учун махсус операцион тизим дастури – JetOSни ишлаб чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

JetOS – бу самолётлар учун яратилган операцион тизими бўлиб у самолётнинг барча параметрларини реал вақтда қайд қилиб боради. Ушбу тизим 2016-2019 йил давомида Россияда яратилган. Айни дамда у МС-21 ва SSJ-100 самолётларида синовдан ўтказилмоқда.

“Ҳеч кимга сир эмаски, айни дамда Россия самолётларида хорижда ишлаб чиқилган VxWorks 653, PikeOS, MACS2, LynxOS-178 каби операцион тизимлардан фойдаланиб келинмоқда. Бу нафақат технологик тобелик, балким миллий хавфсизликка таҳдид бўлиши мумкин”, - дейди ГосНИИАС бош директори Сергей Хохлов.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу операцион тизим ёрдамда олинган маълумотлар келажакда янги самолётларни лойиҳалаштириш ва  ишлаб чиқишда жуда муҳим бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала