ТИВ Чимкентда ўзбекистонлик талабаларнинг калтакланаётгани юзасидан баёнот берди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина показывает разбитый кулак, архивное фото
Мужчина показывает разбитый кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Чимкентдаги Академик-инновацион университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар маҳаллий аҳолининг тазйиқига учраётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Чимкентда ўзбекистонлик талабаларнинг калтакланаётгани юзасидан баёнот берди.

Хабарда ёзилишича,  21 сентябрь куни Чимкентдаги Минтақавий ижтимоий-инновацион университетда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев, Чимкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, университет ректори Сандибай Бўранбаев, Қозоғистон Халқ ассамблеяси раиси ўринбосари Шерзод Пўлатов, Қозоғистон Халқ ассамблеясининг Чимкент шаҳри бўйича раиси ўринбосари Мурадали Халмурадов, Қозоғистон ўзбекларининг "Дўстлик" этномаданий бирлашмалари ассоциацияси раиси Икром Ҳошимжонов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Молитва, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Фақат дуо қилишингизни сўрайман!  - Москвада комага тушиб қолган талабанинг отаси

Унда Чимкентда таълим олаётган Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарларга қонуний чоралар кўриш ва келажакда нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарур профилактика тадбирларини ўтказиш борасида кўриладиган чоралар муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Олмаотадаги Бош консулхонаси (Чимкент унинг консуллик округига киради) вазиятни назоратга олган. ТИВнинг топшириғига биноан Бош консулхона вакиллари Чимкентда бўлиб турибди, ҳудуд ва университет раҳбариятлари, ўзбекистонлик талабалар билан алоқа ўрнатилган. Ўзбекистондан борган талабаларга уларнинг дипломатик ваколатхона ҳимоясида эканлиги тушунтирилган.

“Барча мавжуд муаммолар Чимкент шаҳри маҳаллий ҳокимияти билан биргаликда ҳал қилинади. Маҳаллий ҳокимият дипломатик ваколатхона фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Чимкентдаги Академик-инновацион университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар маҳаллий аҳолининг тазйиқига учраётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.

Янгиликлар лентаси
0