“Тошкент-Чимён” автомобиль йўлида жарликка қулаган автобус бўйича маълумот берилди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон давлатининг 20 нафар туристлари билан “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 81 км.да йўлнинг ўнг четидаги автотранспортлар тураргоҳида тўхтаган.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати Чимёнда туристик автобуснинг йўлдан чиқиб кетиши ҳодисаси юзасидан ахборот берди.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёда ағдарилган автобусни Spark ҳайдовчиси сиққан – ЙТҲ тафсилотлари

Хабарда ёзилишича, 22 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида соат тахминан 15:30 ларда ҳайдовчи У.А Тошкент шаҳар  ”EASY GO TRANS” МЧЖга тегишли бўлган “GOLDEN DRAGON” русумли, давлат рақам белгиси 01039 NEA бўлган автобусида Ҳиндистон давлатининг 20 нафар туристлари билан “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 81 км.да йўлнинг ўнг четидаги автотранспортлар тураргоҳида тўхтаган.

“Ўз навбатида, мазкур автобус шу вақтда ҳайдовчисиз ва йўловчиларсиз бўлган. Узатмалар қутиси нейтрал ҳолатда турган вақтида, ўз-ўзидан қўзғалиб кетиши натижасида ҳайдовчисиз ҳаракатланиб бориб, тахминан 30-40 метрлар юриб, қатнов йўлининг ўнг томонидаги пастликка тахминан 10 метрлар тушиб тўхтаб қолган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат автобус техник шикастланган бўлиб, қисқа муддатларда автобусни чиқариш чоралари кўрилган.

Янгиликлар лентаси
0