Дунёда

Зеленский коррупцияга қарши курашишнинг антиқа йўлини таклиф қилди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишВстреча президента Украины В. Зеленского с представителями бизнеса в Киеве
Встреча президента Украины В. Зеленского с представителями бизнеса в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Украина президенти Владимир Зеленский фуқароларга видеомурожаат йўллаб, мамлакатдаги порахўрликка барҳам беришнинг янги йўлини таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский фуқароларга коррупцияга қарши флешмоб ўтказишни таклиф қилди. У фейсбукдаги саҳифасида видеомурожаат жойлаб, биргаликда қонунбузарларга қарши курашга чорлаган.

Андрей Манойло - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Манойло: Мирзиёев коррупцияга қарши яхши ишлайдиган тизимни вужудга келтирди

“Агар коррупцияга кўз юмсак, биз ҳеч қачон уни енга олмаймиз. Пора талаб қилишяптими? Турли йўлларни таклиф қилишяптими? Илтимос, жим турманг”, - деган Украина етакчиси ўз мурожаатида.

У видео олиш ёки хештег қўйиш шарт эмаслигини таъкидлаган. Шунчаки “ишонч рақамига” қўнғироқ қилиб, қонунбузарлик ҳақида хабар қилишнинг ўзи кифоя. Ушбу флешмобда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коррупция қарши курашиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “@antikorbot” номли махсус бот яратилган. Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ушбу бот орқали хабар бериш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала